• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 октября 2021

Ўзбекистонда айрим ёшларга "бир ойлик армия" тўлови тўлаб берилади

Уларга, шунингдек, ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш харажатлари учун ҳам компенсация тўланади. Бу бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди.

834
0
Мудофаа вазирлиги

"Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан меҳрибонлик уйлари, болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир вақтинчалик тартиблар тасдиқланди.

Унга кўра, ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини қоплаш бўйича – БҲМнинг 4 бараваригача компенсация берилади.

Шунингдек, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилади.

Қайд этилишича, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди. 

Бунда мазкур ҳаражатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган. 

Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.

834
0