Поиск
RUUZ

Общество

Самарқандда келинига шилқимлик қилган 46 ёшли эркак қамалди

Келини уй ҳовлисида бўлган вақтида эркак унга нисбатан шахвоний шилқимлик қилган. Келин бўлган воқеани эрига айтиб берган.

1684views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

UzNews.uz'га маълум бўлишича, 46 ёшли эркак 2023 йил 25 декабрь куни соат 18:38 ларда Ургут туман "Тошариқ" маҳалласида жойлашган яшаш уйи олдида келини Х.Р.ни шаъни ва қадр қимматини таҳқирлайдиган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар билан шаҳвоний шилқимлик қилган.
Келиннинг айтишича, Ф.Н. турмуш ўртоғининг амакиси бўлган. 25 декабрь куни фарзанди билан яшаш уйи ҳолвисда ўз ишларини қилиб турганида, қайнакаси Ф.Н. жинсий аъзосини шимидан чиқарган ҳолда уларни ҳовлисига кириб келиб, унга шахвоний шилқимлик қилган. Шундан сўнг, келин унга ҳеч нарса демасдан фарзандини олиб уйга кириб, бўлган воқеани турмуш ўртоғига айтган.
Натижада, турмуш ўртоғи билан ўртада келишмовчилик пайдо бўлиб, уни ота онасини уйига ҳайдаб юборган. Жабрланувчи келин Ф.Н. билан ўртада ҳеч қандай муносабат йўқлиги, у нима сабабдан шу ишга қўл урганлигини билмаслиги, Ф.Н. ҳеч бир сабабсиз уни шарманда қилганлиги сабабли қонуний чора кўришни сўраган.
2024 йил январь ойининг 11 куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида мазкур иш кўриб чиқилган.
Суд қарорига кўра, Ф.Н. МЖтКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисми билан айбли деб топилган. Унга мазкур модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
1684views0replies
0

Комментарии