Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда 32 ёшли аёл устига газ конденсатини сепиб, ўзини ёқиб юборди

Аёлнинг ўлими мурда танасининг 100 фоиз термик куйиши оқибатида юзага келган.

1452views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 1 январь куни соат тахминан 09:30 атрофида Самарқанд вилояти Паяриқ туманида яшовчи 1991 йилда туғилган П.С. руҳиятидаги ўзгариш сабабли ўзининг яшаш уйи ҳовлисида ўз устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, олов ёқиб, ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар берди.
Экспертиза хулосасига кўра П.С.нинг ўлими мурда танасининг 100 фоиз термик куйиши оқибатида юзага келганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги ҳамда бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имконияти йўқлигини инобатга олиб, ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
1452views0replies
0

Комментарии