Поиск
RUUZ

Общество

"KAPITAL SUG‘URTA" АЖнинг лицензияси вақтинча тўхтатилди

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганли учун жаримага тортилди.

114views0replies
0

autostrada.uz

"KAPITAL SUG‘URTA" АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 162,0 млн сўм миқдорида жарима солинди, дея хабар бермоқда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан "KAPITAL SUG‘URTA" АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 ноябрдаги 049696-сонли лицензия 2024 йил 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
"KAPITAL SUG‘URTA" АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш тақиқланади.
"KAPITAL SUG‘URTA" АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт", - дейилади хабарда.
114views0replies
0

Комментарии