Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда шамол тумани ҳокимлиги биносининг томини учириб юборди — видео

Туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган автомашиналар устига тушган ва уларга зарар етказган.

371views0replies
0

t.me/uzb_meteo

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида кучли шамол ҳокимият биносининг томини учириб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди. 
Маълум бўлишича, Фориш туманида 2024 йил 10 январь куни соат 10:20 ларда шамол тезлиги 24 м/секундгача кучайиши натижасида айланма шамол юз бериб, Фориш туман ҳокимлиги биносининг катта мажлислар зали том қисмидан том ёпгичларини учирган.
Натижада, туника ва тахталар учиб, ҳокимият автотураргоҳида бўлган 6 та автомашина устига тушган ва қисман зарар етказган.
"Фуқароларга ҳеч қандай зарар етказмади. Табиий офат натижасида кўрилган талафотни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда", - дейилади хабарда.
371views0replies
0

Комментарии