Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда Янги йил байрами куни метро бепул бўлади

Шунингдек, метро поездлари доимий иш вақтидан бир соат кўп хизмат кўрсатади.

122views0replies
0

tashtrans.uz

“Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Янги йил байрами муносабати билан метро йўловчиларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида, ҳукумат ташаббуси билан 2023 йил 31 декабрь санасида Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида барча йўловчиларга бепул хизмат кўрсатилади.
Шунингдек, 31 декабрь куни метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида иш фаолиятини олиб боради. Иш вақтининг тугаши эса, 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабрь соат 05:00 дан 1 январь соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
122views0replies
0

Комментарии