• 11 899 сум
    1.19
  • 13 298 сум
    -37.94
  • 142 сум
    1.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 899 сум
    1.19
  • 13 298 сум
    -37.94
  • 142 сум
    1.35
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 декабря 2023

Сурхондарёда йирик газ қувурида авария юз берди: вилоят аҳолисининг аксарияти газсиз қолди

Сурхондарёдаги магистраль газ қувуридаги авария туфайли 8 туман ва вилоят маркази табиий газдан узилди.

771
0
utg.uz / Иллюстрация

Бугун, 28 декабрь куни Сурхондарёнинг Бандихон тумани "Полвонтош" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Музработ-Душанбе" магистраль газ қувурининг 101-190 км оралиғидаги Д-700 мм бўлган магистраль газ қувурида авария ҳолати юзага келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан бугун соат 6:30 дан вилоятнинг қуйидаги шаҳар ва туманларидаги истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди:

— Термиз шаҳри;
— Бандихон тумани;
— Қизириқ тумани;
— Музработ тумани;
—Термиз тумани;
— Жарқўрғон тумани;
— Қумқўрғон тумани;
— Ангор тумани;
— Шеробод тумани.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

771
0