Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Damas ва Cobalt русумли автотранспорт воситалари ҳамда яшаш хонадонида четдан ноқонуний олиб кирилиб сақланаётган умумий қиймати 264 млн сўмлик 14 турдаги 588 минг донадан зиёд пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автомашинага товарларни ортаёган вақтида тўхтатилиб, автомашина белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Натижада автомашина салонида 7 дона қутиларга жойлаштирилган, 4 турдаги жами 212 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг Қува туманидаги яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, хонадонда 17 дона қутиларда 3 турдаги жами 408 минг дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги маълум бўлган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлабки қиймати 141 млн сўмлик 7 турдаги жами 408 228 дона пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.