Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда эркак 48 ёшли аёлни бензин билан ёқиб юборди

Аёл қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

624views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 23 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги маиший чиқиндиларни қабул қилиш пункти ҳудудида яшовчи 48 ёшли Н.У. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га хабар қилишича, мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинган 1966 йилда туғилган эркак қўлга олинган.
Жабрланувчи аёлнинг "танасида 18 фоиз куйиши, бош ўнг тепа қисмининг лат ейиши” каби тан жароҳатлари борлиги аниқланган. 
Гумонланувчи процессуал тартибда ушлаган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
624views0replies
0

Комментарии