• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 22 декабря 2023

Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Серобидин Исмоилов ЖКнинг бир нечта моддалари билан айбдор дея гумон қилиниб, ҳибсга олинган.

363
0
Избоскан тумани ҳокимлиги

Андижон вилояти Избоскан туманининг собиқ ҳокими Серобидин Исмоилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти прокурори ўринбосари Избоскан туманининг собиқ ҳокими Исмоилов Серобидинни Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, судга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани тақдим этган.

ЖИБ Андижон шаҳар судида мазкур илтимоснома тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилган ва илтимоснома қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.И.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва қамоққа олиниши ҳамда тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Серобидин Исмоилов Избоскан туманига 2018 йилдан бери ҳокимлик қилиб келаётганди. У 10 декабрь куни президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида ўтказилган сессияда ишдан олинган.

363
0