Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports" Матбуот хизмати.
Самарқанд аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-670 Новосибирск — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 03:52 да қўнди;
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-9614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:01 да қўнди;
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди;
- "Qanot Sharq" авиакомпаниясининг HH-5522 Жидда — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:22 да қўнди;
- "Panorama Airways" авиакомпаниясининг 5P-362 Мадина — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:52 қўнди;
- "Turkish Airlines" авиакомпаниясининг ТH-364 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 06:09 да қўнди.
Бухоро аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-602 Москва — Тошкент рейси соат 04:59 да қўнди;
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-336 Жидда — Тошкент маҳаллий вақт билан соат 05:35 да қўнди.
Навоий аэропорти қуйидаги рейсларни қабул қилди:
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-9658 Уфа — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:38 да қўнди;
- "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясининг HY-274 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди.
"Муқобил аэродромларга қўнган барча самолётлар соат 08:00 дан 09:30 гача Тошкент аэропортига қайтиб келди. Техник сабабларга кўра "Panorama Airways" авиакомпанияси самолёти Самарқанд аэропортида қолди. 355 нафар йўловчининг барчаси ер усти транспортида Тошкентга етказилади", - дейилади хабарда.