Поиск
RUUZ

Общество

Республикада сифатсиз бензин маҳсулотлари бўйича 21 та ҳолат аниқланди

Натижада истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган.

93views0replies
0

Андижон вилоят хокимлиги

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" билан ҳамкорликда назорат харидлари ўтказилган.
Ўрганиш тадбирлари давомида 82 та АЁҚШлардан харид қилинган бензин маҳсулотлари, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилган ва уларнинг дастлабки қисми бўйича маълумотлар олинган.
Аниқланишича, 21 та ҳолатда бензин маҳсулотларининг сифати белгиланган талабларга жавоб бермаслиги, 4 та ҳолатда эса белгиланган миқдордан кам қуйиш ҳолатлари аниқланган. Бунда, дастлабки ўрганишларга кўра жами истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилганлиги аниқланган.
“Юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан иш қўзғатилиб, қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчиларга етказилган зарарни қоплатиш чоралари кўрилмоқда”,- дейилади хабарда.

93views0replies
0

Комментарии