Поиск
RUUZ

Технологии

"Ҳар бир соҳа ва ҳудуд рақамли технологиялар билан ҳамоҳанг ривожланмаса, мамлакат ривожланмайди" — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Рақамли технологиялар вазирлигига ташриф буюриб, кўрсатмалар берди.

148views0replies
21

Рақамли бошқарув марказида “Ўзбекистон–2030” стратегиясига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди.
Маълум қилинишича, бу стратегияда мамлакатни минтақавий “IT-НUB”га айлантириш мақсади белгиланган. Бу давлат бошқаруви ва соҳаларни рақамлаштириш, алоқа инфратузилмасини яхшилаш, IT таълимни ривожлантириш каби кўп омилларни талаб этади.
My.gov.uz ягона портали орқали бугунги кунда 8 млндан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлар 570 турдаги онлайн хизматдан фойдаланмоқда. Ижро интизоми ягона тизими - ijro.gov.uz орқали давлат идоралари ва уларнинг қуйи бўғинлари ходимлари томонидан 28 миллионта ҳужжат электрон айрибошланган.
2022 йилда БМТнинг Электрон ҳукумат рейтингида Ўзбекистон 18 поғона юқорилаб, 69-ўринни эгаллади. 2030 йилга бориб, ушбу рейтингда биринчи ўттизталикка кириш бўйича йиллик чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Шунингдек, “Ўзбекистон–2030” стратегиясида IT хизматлар ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмини 5 млрд долларга етказиш мақсади белгиланган. Бунинг учун ҳудудларда IT инфратузилмани ва венчур бозорини ривожлантириш, “local to global” тамойили орқали маҳаллий корхоналарни экспортга олиб чиқиш, юртимизда халқаро компанияларнинг офисларини очиш каби кўплаб чоралар кўзда тутилган.
Давлат раҳбари ижтимоий соҳалар, айниқса, тиббиёт соҳасининг рақамли тизимини такомиллаштириш, одамларни рози қилиш зарурлигини таъкидлади.
148views0replies
21

Комментарии