Поиск
RUUZ

Общество

Сирдарёда одамларнинг 174 минг доллардан кўп пулларини ўзлаштирган “молиявий пирамида” раҳбарига жазо тайинланди — видео

31 ёшли фирибгар ким қанча пул олиб келиб берганини ҳам эсидан чиқариб юборган. Унинг айтишича, одамлар пулларни ўз хоҳиши билан олиб келиб берган.

334views0replies
0

Видеодан кадр

Суд ҳужжатларида маълум қилинишича, Сирдарё вилояти Боёвут туманида яшовчи 31 ёшли эркак бир нечта шахслар билан МЧЖ ташкил қилиб, фуқароларни биржа орқали пулини кўпайтира олишига ишонтирган. Бунга ишонган одамлар 30 минг долларгача пулларини олиб келиб беришган.
Аммо, орадан бир неча ойлар ўтиб, даромаддан дарак бўлмагач, жабрланганлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза беришган. Шундан сўнг, текширувлар давомида фуқаролар билан тузилган шартномалар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмагани, берилган пуллар МЧЖ ҳисоб-рақамига кирим қилинмагани аниқланган.
Маълум бўлишича, мазкур фаолият тури суғурталанмайдиган фаолият тури ҳисоблансада, жиноий гуруҳ аъзолари мабодо МЧЖ банкрот бўлган тақдирда, фуқароларнинг пуллари суғурта орқали қоплаб берилишига ишонтиришган. МЧЖ раҳбарлари турли вилоятларда бўлган фуқаролардан 174 минг АҚШ доллари ва 129 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишган ва ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборишган.
Мазкур жиноий гуруҳ аъзолари орасида Сирдарё вилоят ва Янгиер шаҳар суғурта маркази директорлари ҳам бор бўлган.
Судда “молиявий пирамида” раҳбари айбига иқрор бўлиб, пулларни одамлар ўз ихтиёри билан олиб келишганини ҳамда кимдан қанча миқдорда пул олганини билмаслигини айтган.
ЖИБ Гулистон шаҳар суди ҳукми кўра, МЧЖ раҳбари ЖКнинг тегишли моддалари билан 8 йил 4 ой, жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноий гуруҳнинг учинчи аъзоси аёл киши бўлгани ва жиноятдаги иштироки ҳисобга олиниб, унга 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, судланувчиларга жабрланувчиларнинг зарарлари қоплаб берилиши юклатилди.
334views0replies
0

Комментарии