Кеча, 18 декабрь куни эрта тонгда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, ёнғин натижасида, аёл ва унинг икки қизи ҳалок бўлган.
Ёнғин юзага келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода бир хонадон деярли буткул ёниб кетганини кўриш мумкин. Маълум бўлишича, вафот этган аёл 28 ёшда, қизчалар эса 8 ва 5 ёшда бўлишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
ФВВ ёки Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса юзасидан ҳеч қандай маълумот эълон қилмади.