Поиск
RUUZ

Общество

"Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди" — Тошхўжаев "кўча болалари" ҳақида (видео)

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев жиноятчилар тадбиркорлардан "доля" қандай ундиришини маълум қилди.

218views0replies
0

Видеодан кадр / Kun.uz

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев рейдлар давомида қўлга олинаётган шахслар товламачилик билан қандай шуғуллангани ҳақида гапирди.
"Айтайлик, сиз яхши фаолият юритаётган тадбиркорсиз. Нозик жойингиз топилади. Масалан, иккинчи аёлингиз бордир, қўпол қилиб айтганда. Кейин, сизни чақириб, нозик томонларингизни айтиб, сиқувга олишади. Шунча даромад топасан экан, бизга бир қисмини берасан. Бўлмаса, у қиламан, бу қиламан деб қўрқитишади. Пулни бермасангиз, яна чақиради ва ёнидаги бақувват йигитлар билан дўппослайди. Тадбиркор тинчлик керак деб, сўраган пулини олиб келиб беради. Улар бир нечта катта–катта корхоналардан улуш олиб юргани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Бу бўйича ўрганяпмиз.
Бундан ташқари, қарздорлик масаласи. Масалан, бирор фуқаро бошқасидан 1 млн доллар қарз бўлиб қолган. Тадбиркорлик қиламан деган, лекин иши ўхшамай қолган. Улар қарздор одамни чақиряпти–да, “мана сенга икки ой вақт, пулни 1 млн эмас, 1 млн 200 минг қилиб олиб келасан”, деб қўрқитишяпти. Мисол учун, бир тадбиркорни уриб, қулоғининг пардасини йиртиб ташлаган.
Улар давлатнинг функциясини ўзларига олишди, десам нотўғри бўлмайди. Бу нарсалар билан улар эмас, биз шуғулланишимиз керак”, — дейди Тошхўжаев.
218views0replies
0

Комментарии