Поиск
RUUZ

Криминал

Тожикистонлик эркак онасини 136 марта пичоқ уриб ўлдирди

Онасини ўта шафқатсизлик билан ўлдиргани учун уни 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

5294views0replies
0

Видеодан кадр

Тожикистоннинг Конибодом шаҳрида яшовчи 32 ёшли фуқаро ўз онасига 136 маротаба пичоқ уриб уни ўта шафқатсизларча ўлдирганликда айбланиб, қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тожикистон ИИВ Матбуот хизмати.
Тожикистон ИИВнинг Сўғд вилояти бўйича матбуот котибининг маълум қилишича, қўлга олинган Шаҳриёр Норматов ва унинг 65 ёшли онаси Ҳалимажон Норматова ўртасида жорий йилнинг 24 ноябрь куни жанжал келиб чиққан.
Она ва ўғил ўртасидаги можаро сабаблари маълум қилинмаяпти, Шахриёр Норматовнинг ўзи тергов тадбирлари давомида онаси қандай вафот этгани ҳақида батафсил гапириб берди.
"У пичоқни қўлига олиб, мени уришмоқчи бўлиб олдимга келди. Лекин мен унинг қўлидан пичоқни олиб қўйдим ва бир маротаба юзига урдим. Кейин қорнига, қўлларига, бўйнига, бошига урдим. Кейин у йиқилди ва вафот этди", - деди марҳуманинг ўғли.
Терговда қайд этилишича, Норматов аёлга 136 маротаба пичоқ уриб ўлдирган ҳамда жиноят изларини яшириш мақсадида аёлнинг қонли кийимини алмаштириб, хонасига олиб бориб, ётқизиб, полдаги қонни ювиб, қотиллик содир этишда фойдаланган пичоқни тозалаган.
"Эртаси куни Норматов қариндошларига онасининг кутилмаганда вафот этгани ҳақида хабар берган, бироқ аёлнинг қариндошларидан бирининг сўзларига кўра, унинг бўйнида пичоқ жароҳатлари изларини кўриб, улар "кутилмаган ва тўсатдан ўлим" ҳақидаги версияга ишонишмаган", - дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, аёл руҳий касалликдан азият чеккан ва 1993 йилдан бери маҳаллий руҳий шифохонада рўйхатга олингани қайд этилган.
Тожикистон ИИВнинг Сўғд вилояти бўйича матбуот котибининг таъкидлашича, тергов психиатрик экспертиза орқали Шаҳриёр Норматовнинг ўзини руҳий ҳолатини текширмоқда, у шу пайтга қадар психиатрлар рўйхатидан ўтмаган.
Шахриёр Норматовга нисбатан Тожикистон республикаси ЖКнинг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ўта шафқатсизлик билан қотиллик қилгани учун уни 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.
5294views0replies
0

Комментарии