Поиск
RUUZ

Общество

Қорақалпоғистон ва иккита вилоятда метан "газ заправкаларга" чекловлар ўрнатилди

Тошкентда ҳам қатор "заправкалар"да чекловлар мавжуд.

376views0replies
0

UzNews.uz

Ўзбекистоннинг иккита вилоятида ва Қорақалпоғистонда расман газ қуйиш шохобчаларига чеклов ўрнатилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, вилоятда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) 7 декабрдан бошлаб соат 8:00 дан 17:00 гача фаолият юритади. 
Андижонда мавжуд автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан ҳар кунлик эрталаб соат 06:00 дан соат 15:00 га қадар белгиланди
Шунингдек, 9–14 декабрь кунлари Қорақалпоғистонда жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари тун-у кун режимидан соат 6:00 дан 15:00 гача ишлаш режимига ўтди. 
Мазкур чекловларга ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари (мактаб, боғча, шифохона ва бошқалар)га етказиб бериш сабаб қилиб кўрсатилган.
UzNews.uz мухбирининг маълум қилишича, пойтахтда ҳам бир қатор АГТКШда чекловлар ўрнатилган. Аммо, бу ҳақда расмий маълумот берилмаган.
376views0replies
0

Комментарии