Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятига чек қўйиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар давомида “Бахти Ташкентский” лақабли Қудратуллаев Бахтиёр Запаровичга яқин жиноий алоқаси бўлган Фарғона шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси билан судланган, Халилов Достон Холбўта ўғли қўлга олинган.
У қўшни Қирғизистонга қочиб ўтмоқчи бўлган пайт, "Дўстлик" чегара постида ушланган.
Унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.