Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада гуруҳбозликка интилган ММА жангчиси Ҳумоюн Тўҳтамуродов ушланди

Бундан ташқари махсус тадбир давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар ҳам қўлга олинган.

723views0replies
0

Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилоятида тезкор вазият барқарорлигини таъминлаш, жиноятчиликни жиловлаш борасида ҳамкорликдаги тезкор-қидирув профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда UzNews.uz'га Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмат хабар берди.
Олинган тезкор маълумотлар асосида криминоген муҳитда мавқега эга бўлган 248 нафар шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилди. 
Шунингдек, жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларнинг ҳуқуқбузарликларини аниқлаш бўйича 106 марта фаол тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилиб, 66 та жиноятлар аниқланди. 
Мазкур тадбирлар давомида, 4 кг 749 грамм гиёҳвандлик воситалари, 78 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар, 41 та қурол, ўқ дорилар ва совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёлар олинди.
Шунингдек, 45 дона турли хил компьютер, телефон ҳамда диний адабиётлар, жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 37 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.
Бундан ташқари, ўтказилган махсус тадбирлар давомида гуруҳбозлик қилган 22 нафар шахслар безорилик устида ушланиб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди. 
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Олтиариқ туманида гуруҳбозликка интилувчи икки гуруҳ вакиллари А.Рустамов ва Т.Мирзарахимов ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўтказилган тезкор ишлар давомида 15 нафар гуруҳбозлар ва уларнинг издошлари қўлга олиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди.   
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни эса, спортнинг жанговар тури билан шуғулланган Х.Тўҳтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланди.
Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида, уюшган гуруҳга раҳбарлик қилиб, фуқароларни товламачилик ва мулкларни бошқа йўллар билан талон-торож қилган А.Мамиров жиноят устида қўлга олиниб, тергов органларига топширилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тошкентда "Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
723views0replies
0

Комментарии