• 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 676 сум
    -18.86
  • 14 976 сум
    97.06
  • 162 сум
    -0.04
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 1 декабря 2023

Ўзбекистонда қиш туманли ва қуруқ ҳаво билан бошланди

Синоптикларнинг хабар беришича, декабрь ойининг биринчи кунларида ҳаво ҳарорати +18 даражагача илиқ бўлади.

215
0

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республиканинг баъзи жойларида туман тушади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати +10…15° даражагача, шанба ва якшанба кунлари +15…+18 даражагача илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 1-2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари +5+7 даража илиқ, кундузи 1 декабрда +13…+15 даража , 2-3 декабрда +15…+17 даража илиқ бўлади.

215
0