Бугун, 29 ноябрь куни соат 06:50 атрофида, "4-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги "Mercedes-Benz" 132-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.С. бошқарувидаги автобус, Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб Тошкент МФЙ томонга ҳаракатланиш учун орқага қайрилаётган вақтда, унга Бинокор кўчасининг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган MAN юк автомобили келиб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар автобус йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.