Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 8-синф ўқувчисининг вафот этганига ток уриши сабаб бўлган — Бош прокуратура

Аввалроқ пойтахт таълим бошқармаси ўқувчи электр токидан жароҳат олмаганини маълум қилганди.

484views0replies
0

UzNews.uz

Тошкентда 8-синф ўқувчиси мактабда ҳушидан кетиб, қайта уйғонмагани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 27 ноябрь куни соат тахминан 18:15 атрофида Мирзо Улуғбек тумани, 99-сонли умумтаълим мактаби 8-И синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган А.А. шу мактаб ҳовлисида спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, оғзи кўпириб, бироз титраб сўнг хушидан кетган.
Мактаб ходимлари томонидан зудлик билан тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилинган, орадан тахминан 15 дақиқа ўтганидан сўнг, у тез тиббий ёрдам билан 15-сонли Кардиология марказига олиб кетилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, А.А. шифохонада вафот этган.
СТЭнинг дастлабки хулосасига кўра, А.А.нинг ўлими "Электр жароҳати, электр токи ёйидан заҳарланиш, ўткир нафас юрак-қон томир етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, чап қўл кафт соҳаси электр тамғаси" натижасида юз берган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
484views0replies
0

Комментарии