• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 27 ноября 2023

ОЧЛ. Бугун Карим Бензема бошчилигидаги "Ал-Иттиҳод" ОКМКга, "Насаф" эса "Ал-Файсали"га қарши ўз уйида ўйнайди

Ушбу тур доирасида Тошкент "Пахтакор" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоалари эртага рақибларига қарши баҳс олиб боришади.

271
0
UzNews.uz

Бугун, 27 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур доирасида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" жамоасига, Қаршининг "Насаф" жамоаси Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Олмалиқнинг ОКМК ва "Насаф" ўз майдонларида ҳаракат қилади.

Ўйинлар бошланиш вақти:

ОКМК - "Ал-Иттиҳод" 21:00
"Насаф" - "Ал-Файсали" 19:00

Маълумот ўрнида, эртага 28 ноябрь куни ушбу тур доирасида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси сафарда БААнинг "Ал-Айн" жамоасига қарши сафарда баҳс олиб борса, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасига қарши майдонга тушади.

Ушбу иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 21:00 да старт олади.

271
0