Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент ҳокимлиги бир қатор ижтимоий тадбирлар ва “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш” учун 10 млрд сўм ажратди

Бюджетдан ажратилаётган бу пулга “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва қатор шу каби учрашувлар ташкиллаштирилади.

757views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви” ва “Бувижонлар мактаби” тадбирларини ўтказиш ҳамда “бир пиёла чой” учун бюджетдан 10 млрд сўм маблағ ажратди. Бу бўйича 23 ноябрь куни шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов қарор қабул қилди. 
Қарорда қайд этилишича, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг “Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йилдаги қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш ҳақида” 2022 йил 22 апрелдаги қарори билан “Нуроний” жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими томонидан ҳар ойда “Оталар чойхонаси”, “Уч авлод учрашуви”, “Бувижонлар мактаби” ва бошқа шу каби учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, “бир пиёла чой устида суҳбатлашиш”, тақдирлаш ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун 10 млрд сўм маблағ ажратилган.
Шунингдек, шаҳар ҳокимлигига мазкур тадбирларни ташкиллаштириш ва тақдирлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг шу йилги иккинчи чорак даромадлари режасини ошириб бажарилган қисмидан 500 млн сўм маблағ тақсимланиши белгиланган.
757views0replies
0

Комментарии