Поиск
RUUZ

Общество

Олмаотада интим хизмат кўрсатган ўзбекистонлик аёллар ушланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 4 нафар аёл аниқланиб, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

279views0replies
0

Олмаотада “Қонун ва тартиб” тадбири доирасида шаҳардаги меҳмонхоналардан бирида интим хизмат кўрсатаётган 11 нафар аёл аниқланган. Бу ҳақда Polisia.kz. хабар қилди.
Маълум бўлишича, улардан тўрт нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлиб, 1997, 2000 ва 2003 йилларда туғилганлиги аниқланган.
Уларга Қозоғистон Республикасининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида" ги Қонунининг 29-моддаси, МЖтКнинг 450-моддасига асосан, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Шунингдек, меҳмонхонанинг эгаси ҳам жавобгарликка тортилган.
“Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрдан бошлаб, пойтахтда хорижлик фуқаролар томонидан Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, шунингдек, ноқонуний миграция каналлари ва чет элликларни ноқонуний ёллаш фактларини аниқлаш бўйича тренинглар ўтказилмоқда”,- дейилади хабарда.
279views0replies
0

Комментарии