Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда чиқиндини кўчага ташлаб, Миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқаро қўлга олинди

Ходим чиқиндини белгиланмаган жойга ташлаган эркакни огоҳлантирган. Аммо, эркак ходимга қаршилик қилиб, уни ҳақоратлаган.

169views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Аввалроқ, Тошкентда 42 ёшли эркак белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган ва бунга жавобгарлик борлигини эслатган Миллий гвардия ходими билан жанжаллашиб, воқеа жойидан қочиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Миллий гвардия Матбуот хизматининг хабар қилишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эркак қўлга олинган. Аниқланишича, у муқаддам ЖКнинг 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан судланган. 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
169views0replies
0

Комментарии