Поиск
RUUZ

Криминал

Хоразмда майнинг ферма ташкил қилган шахс аниқланди

У давлат манфаатига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.

149views0replies
0

t.me/Energoinspeksiya

Хоразм вилояти Урганч туманида Энергетика вазирлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда "С." МЧЖнинг биносида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда "Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизмати.
Фуқаро О.О.га тегишли умумий истеъмол қуввати 228,8 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган.
Фуқаро электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларини бузганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 1 млрд 60 млн 205 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
149views0replies
0

Комментарии