• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 18 ноября 2023

Самарқанддаги "Маҳалла маркази"да ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этиш учун воқеа жойига вилоят ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.

121
0
Видеодан кадр

Кеча Самарқанд вилояти Ургут туманидаги МФЙнинг масжиди ёнганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ургут тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат тахминан 22:04 атрофида, Ургут тумани Баҳрин маҳалласи ҳудудида жойлашган "Маҳалла маркази"да ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига Самарқанд вилояти ФВБнинг 6 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келиб, ёнғинни бартараф этишган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

121
0