Поиск
RUUZ

Общество

Россия автомобиль бензини экспортини қайта тиклади

Ўзбекистон бензинни асосан Россиядан импорт қилиши ҳисобга олинса, мамлакатда бензин нархига ҳам ижобий таъсир қилиши мумкин.

102views0replies
0

РБК

Россия ҳукумати ички бозорнинг тўйинганлиги сабабли автомобиль бензини экспортига қўйилган вақтинчалик чекловларни бекор қилмоқда. Бу ҳақда ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинган. 
Қарорга кўра, 17 ноябрдан автобензинни экспорт қилишга қўйилган вақтинчалик тақиқ бекор қилинган.
“Сўнгги икки ойда нефтни қайта ишлаш заводида юқори ҳажмдаги нефтни қайта ишлашни сақлаб қолган ҳолда, ички бозорни тўлдириш таъминланди ва автобензин етказиб беришда, жумладан, биржа савдо каналида профицит яратилди. Натижада, экспортга тақиқ жорий этилганидан буён автобензиннинг биржа улгуржи нархлари сезиларли даражада пасайган. Автомобиль бензини захиралари тахминан 2 миллион тоннани ташкил қилади”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрида Россия автобензин ва дизель ёқилғиси экспортига вақтинчалик чекловлар жорий қилганди. Бу Ўзбекистонда автобензин бозорига салбий тасир кўрсатди. Хусусан, бир неча кунлар аввал бензин қуйиш шохобчаларида навбатлар ва бензин нархларининг ошиб кетиши ҳолатлари кузатилди. 
Россия бензин экспортини қайта тиклагани Ўзбекистон каби бензин импорт қилувчи давлатларда бензин танқислигини ва нархини барқарорлаштириши мумкин.
102views0replies
0

Комментарии