Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти ўчирилади, дея хабар бермоқда Veolia Energy Матбуот хизмати.
Иссиқлик энергиясини асосий етказиб берувчи корхонанинг 4-IM қозонхонаси электр таъминотидан вақтинчалик узилади. Ўчириш "ҲЭТ" АЖ филиалида режадаги амалга ошириладиган ишлар билан боғлиқ бўлиб, иш 18 ноябрь куни соат 07:00 дан 18:00 гача давом этади.
Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотининг қайта тикланиши электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-IM қозонхонаси тўлиқ ишга туширилгандан сўнг амалга оширилади.
Иссиқ сув ва иситиш тизимининг ўчирилиши қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади:
Юнусобод тумани: 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19 мавзелари, А.Темур, Мустақиллик хиёбонлари, Ахмад Дониш, Шароф Рашидов, Янги шаҳар, Соҳибкор, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Уч Қахрамон, Мойқўрғон, Янги Юнусобод, Юнус ота, Жума масжид, Осиё, Боғишамол, 1-берк Минор, Чингиз Айтматов, Кичик ҳалқа йўли, Ниёзбек йўли, Ҳакимзода Муртазаев, Матбуотчилар, Мингўрик, Ифтихор, Т.Зоҳидов, Бодомзор кўчалари, Ц-1, Ц-2, Ц-4, Ц-5, Ц-6.
Олмазор тумани: Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, Ц-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Ц-17/18 даҳалари, Ш.Олмазор, О.Бобожонова, Қорасарой, Ф.Баланд, Абдураҳмонова, Сағбон, Ёлқин, Дадабоева, Ўразбоева, Юнусова, Мухбир, Келес йўли, Нўрозтепа кўчалари.
Шайхонтоҳур тумани: Зулфияхоним, Юсупова, Лабзак кўчалари.
Мирзо Улуғбек тумани: Ҳ.Олимжон, Мустақиллик кўчалари, Ц-1 (қисман).