Поиск
RUUZ

Общество

Дрондан саноат, туризм каби соҳаларда фойдаси тегса тегадики, зарари тегмайди — депутат

Депутатлар Ўзбекистонга дронларни олиб кириш учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарликларни қайта кўриб чиқишмоқда.

93views0replies
0

depositphotos.com

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонга дрон олиб кирганлик учун жазо чоралари қайта кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.
Қонунчилик палатаси расмий сайтидаги маълумотга кўра, жиноий ва маъмурий кодексларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинган.
Лойиҳага кўра, МЖтК учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш ҳаракатларини содир этганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда. Шунингдек, Жиноят кодексининг белгиланган санкцияларига муқобил жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш каби жазо турлари киритилмоқда. Фракция аъзолари учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда республика ҳудудига олиб кириш фуқаролар томонидан қонунчилик талабларини билмаслик оқибатида ҳам содир этилаётганига эътибор қаратган.
“Эслатиб ўтаман, ҳужжат ҳали хом кўринишда, олдинда биринчи, иккинчи ва учинчи ўқиш, пишиқ-пухта шаклга етказиш ишлари бор. Депутатлар ҳозирча лойиҳанинг зарурати бўйича умумий жиҳатдан розиликларини билдирганлар.
Дрондан саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм каби соҳаларда фойдаси тегса тегадики, зарари тегмайди, деб ҳисоблайман”, – деб ёзади Одилжон Тожиев.
93views0replies
0

Комментарии