2023 йилнинг 14 ноябрь куни Колумбиянинг Картагена шаҳридаги пляжда яшин уриши оқибатида Венесуэланинг Валенсия шаҳрида яшовчи 33 ёшли аёл фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Bnn.network хабар берди.
Ҳодиса хавфсизлик камераларига муҳрланиб қолган. Видеотасвирда пляжга чақмоқ тушгани ва сув яқинида турган аёлга текканини кўриш мумкин.
Аёл воқеадан сўнг юрак хуружи ҳолатида зудлик билан касалхонага етказилган. Аммо, шифокорларнинг уринишларига қарамай вафот этган.
Шундан сўнг маҳаллий ҳукумат аҳолини ёмон об-ҳаво шароитида пляждан узоқроқ туришга чақирган.