Поиск
RUUZ

Спорт

"Насаф" кетма-кет учинчи маротаба Ўзбекистон кубогини қўлга киритди

Жавоҳир Сиддиқов томонидан ОКМК дарвозасига пенальтидан киритилган ягона гол "Насаф"га чемпионликни тақдим этди.

52views0replies
0

t.me/fcnasaf

Бугун, 12 ноябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу финал ўйинида Қаршининг "Насаф" ҳамда Олмалиқнинг ОКМК жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Учрашувнинг 71-дақиқасида Жавоҳир Сиддиқов томонидан пенальтидан киритилган ягона гол "Насаф"га чемпионликни тақдим этди.
Маълумот ўрнида, Қаршининг "Насаф" жамоаси Ўзбекистон кубогини кетма-кет учинчи маротаба қўлга киритди.  "Насаф" ўз тарихида Ўзбекистон кубогини 4 маротаба боши узра кўтарган.
52views0replies
0

Комментарии