Поиск
RUUZ

Криминал

Зангиотада юк автомашинаси ҳайдовчиларига қалбаки $1 400 берган фуқаро ушланди

Юк машинаси ҳайдовчилари гумонланувчи фуқарога Россиядан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган.

83views0replies
0

Департамент

Зангиота туманида фуқаро Ҳ.А. Россиядан ёғоч маҳсулотини олиб келиб берган юк автомашинаси ҳайдовчилари У.Д. ва С.Н.га хизмат ҳақи учун 14 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни берганлиги аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
83views0replies
0

Комментарии