• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 ноября 2023

Кўксаройда Италия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Италия президенти ва унинг қизини Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси самимий қарши олди.

352
0
president.uz

Бугун, 10 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Италия президенти Сержо Маттареллани расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Италия президенти ва унинг қизи – мамлакат биринчи ледисини Ўзбекистон президенти ва рафиқаси самимий қарши олдилар.

Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушишдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

352
0