Поиск
RUUZ

Реклама

Premium Auto компанияси иккита тўпламда янги Nissan X Trail кроссоверининг сотувини бошлади – фото, нархлар

Ўзбекистонликлар 7 ўринли кроссоверни икки хил тўпламда харид қилишлари мумкин. Шунингдек, индивидуал буюртма асосида кузов рангини танлаш имконияти ҳам бор.

469views0replies
0

Nissan компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори – Premium Auto компанияси Nissan Япония автомобиллари линейкасини бутун дунё бўйлаб автомобиль ишқибозларининг юракларини забт этган Nissan X Trail кроссовери билан тўлдирди. Автомобилни компаниянинг пойтахтдаги шоурумида икки хил тўпламда харид қилиш мумкин: SV T4 ва SL.
X Trail – бу чирой, қулайлик ва хавфсизликни қадрлайдиган ҳайдовчилар учун идеал танлов. У йўлда бошқа автомобиллардан ажралиб турган ҳолда, ҳашаматли чизиқлар ва ёрқин акцентлар билан нигоҳларни ўзига жалб қилади. Автомобилнинг 7 ўринли салони эса бутун оила ёки дўстлар жамоаси билан узоқ сафарларни режалаштиришга имкон беради.
Шунингдек, X Trail автомобили илғор хавфсизлик тизимлари ва технологиялар билан жиҳозланган.
Premium Auto салонида янги модель Caspian Blue Metallic ва Super Black рангларида мавжуд. Индивидуал буюртма асосида интерьер ва кузов рангини танлаш имкони ҳам бор.
Nissan X Trail автомобилининг SV T4 тўпламидаги нархи 680 000 000 сўм, SL тўпламидаги нархи эса 730 000 000 сўмни ташкил қилади. Автомобиллар учун кафолат – 3 йил ёки 100 минг км.
Premium Auto компанияси Nissan компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори, BMW импортёри ва Volvo дилери ҳисобланади. Шоурумдаги барча автомобиллар мамлакат иқлими ва йўллардаги шароитларга мослаштирилган. Компания кафолат ва автомобиль харид қилиш учун турли молиявий инструментларни ҳам тақдим этади.
Cайт: nissan.uz
Telegram: @premiumautouzb
Facebook: @nissanuz
Instragram: @nissanuz
Реклама ҳуқуқи асосида
469views0replies
0

Комментарии