Поиск
RUUZ

Спорт

ОЧЛ. "Насаф" ўз уйида дуранг ўйнади "Навбаҳор" сафарда 3 очкони қўлга киритди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур доирасида "Насаф" ҳамда "Навбаҳор" ўзлари учун муҳим бўлган очколарни қўлга киритди.

66views0replies
0

Бугун, 6 ноябрь куни Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур доирасида Ўзбекистоннинг икки жамоаси, Қаршининг "Насаф" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги тур учрашувларини ўтказишди.
"Насаф" ўз уйида БААнинг "Шаржа" жамоасини қабул қилди ва ўйин сўнггида томонлар муроса йўлини танлашди (1:1). Ушбу учрашувда киритилган голларга Матеус Лима ("Насаф") ҳамда Мусса Марега ("Шаржа") муаллифлик қилишди.
Сафарда Эроннинг "Нассажи Мазандаран" жамоаси меҳмони бўлган "Навбаҳор" рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди ва муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритди. Мезбонлар рақиб жамоа томонидан киритилган голларга 1 маротаба жавоб қайтарди. Ушбу ўйинда киритилган голларга "Навбаҳор" жамоасидан Игор Голбан, Остон Ўрунов (2 маротаба) ҳамда мезбонлар таркибида Моҳаммад Реза Азади муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Эронда "Сепахон" меҳмони бўлади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да бошланади.
"Пахтакор" эртага Тожикистоннинг "Аҳал" жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйин соат 19:00 да бошланади.
66views0replies
0

Комментарии