Поиск
RUUZ

Общество

Йил бошидан буён 1,4 млрд сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишининг олди олинди

Солиқ ходимлари томонидан 52,5 минг дона алкоголь ва 46,9 минг қутидан ортиқ тамаки маҳсулотлари аниқланган.

54views0replies
0

Солиқ Қўмитаси

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида ўтказилган текширувлар натижасида 1 млрд 403 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ноқонуний савдосининг олди олинди. Бу ҳақда Солиқ Қўмитаси Матбуот хизмат хабар берди. 
Қайд этилишича, алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 623 та тадбиркорлик субъекти ва фуқароларда жами 52 689 дона 886,2 млн сўмлик акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилган.
Хусусан:
— 560 та тадбиркорлик субъектидан 39 716 дона 750,8 млн сўмлик;
— 63 нафар фуқародан 12 973 дона 135,4 млн сўмлик ноқонуний алкоголь маҳсулоти савдодан олинди.
Тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи 360 та тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан савдога қўйилган акциз маркасиз ҳамда рақамли маркировкаланмаган 46 970 қути 516,8 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосининг олди олинди:
— 77 та чакана савдо қилувчи тадбиркорлик субъектидаги 20 383 қути 255,5 млн сўмлик;
— 283 нафар фуқародаги 26 587 қути 261,3 млн сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдодан олинди.
54views0replies
0

Комментарии