• 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 766 сум
    -17.71
  • 13 639 сум
    -49.99
  • 140 сум
    0.01
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 2 ноября 2023

Тошкентда иситиш мавсуми 6 ноябрдан бошланади

Пойтахтда келаси душанбадан бошлаб хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

656
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Мувофиқ равишда, 6 ноябрдан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар-жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Турар-жойингизда ёки раҳбарлик қилаётган муассасангизда иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқласа ёки иссиқлик етказиб берувчи ташкилот, ХУЖМШ ва БСК раҳбарлари ёки мутасаддилари томонидан белгиланган ишларни тўлақонли амалга оширилмаётган бўлса 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамларига ёки бўлмасам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга мурожаат қилишингиз сўралади.

656
0