Поиск
RUUZ

Политика

Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанддаги обидаларни томоша қилди

Давлат раҳбарлари ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Регистон мажмуасига ташриф буюрдилар.

97views0replies
0

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Франция президенти Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилди.
Эммануэль Макронга Шарқ меъморчилиги дурдонасининг қурилиш тарихи, ноёб нақшлари, мазкур маскан билан боғлиқ машҳур воқеа ва шахслар хусусида сўзлаб берилди.
Таъкидланишича, Франция президентининг ташрифи Самарқандда ўтаётгани ва айнан Регистондан бошлангани бежиз эмас. Бу ерда халқларимиз ўртасидаги тарихий муштаракликни мужассам этган жиҳатлар кўп.
Хусусан, Соҳибқирон Амир Темур буюк саркарда, савдо ва илм-фан ҳомийси сифатида Осиё ва Европада рўй берган тарихий ўзгаришларга катта таъсир кўрсатган. XV асрда Парижда унинг шарафига «Европанинг халоскорига» деган ёдгорлик қўйилган. Амир Темур ва Франция қироли Шарль VI бир-бирига мактублар юбориб, алоқа ўрнатган. Ёзишмаларда сиёсий масалалар билан бир қаторда савдо-иқтисодий алоқаларга ҳам катта эътибор қаратилган.
Францияда буюк Соҳибқирон ва темурийлар ҳақида кўплаб илмий, бадиий асарлар яратилган. Жумладан, француз мутафаккири ва адиби Вольтер асарида Мирзо Улуғбек, машҳур ёзувчи Жюль Верн романида Регистон маҳобати ҳақида тўлқинланиб ёзилган.
Шу ерда Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон биргаликда суратга тушди.
Сўнг президентлар “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасида бўлдилар.
Давлат раҳбарлари ўртасида самимий мулоқот бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ташрифнинг асосий тадбирлари, шу жумладан, олий даражадаги музокаралар эртага, 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.
97views0replies
0

Комментарии