Поиск
RUUZ

Назначения

Ғайратулла Ёзиев ДХХ раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Президент Администрациясида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

5719views0replies
0

UzNews.uz

ЎзАнинг хабар қилишича, Ғайратулла Хабибуллаевич Ёзиев — Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ғайратулла Ёзиев мазкур тайинловга қадар Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
— Қаҳраман Раматуллаевич Сариев — Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қаҳраман Сариев мазкур тайинловга қадар Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
— Улуғбек Исломович Мухаммадиев — Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Президент Халқ қабулхонаси раҳбари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
— Умар Сапаевич Исмаилов — Президент Халқ қабулхонаси раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Умар Исмаилов президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
5719views0replies
0

Комментарии