Поиск
RUUZ

Общество

Қозоғистонда тутқунликда сақлангани айтилган ўзбекистонликлар бўйича меҳнат миграцияси баёнот берди

Фуқаролар паспортлари қайтариб берилса, Ўзбекистонга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди.

187views0replies
0

Видеодан кадр

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик А.А. мажбурий меҳнатдан қочиб, Олмаота шаҳрига боргани ва у ерда номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги расмий баёнот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 14 октябрь куни Чимкент шаҳридаги ғишт заводларида тезкор тадбирлар ўтказилиши натижасида 60 нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари ва яшаш рухсатномаси йўқлиги сабабли Каратау тумани полицияси бўлимига олиб кетилган.
Вазият Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган бўлиб, суриштирув давомида ҳужжатлари йўқ 40 нафар Ўзбекистон фуқароси Чимкент шаҳридаги ИИБ вақтинчалик сақлаш марказига ва 24 нафари "Сана Сизем" ташкилоти ёрдамида ҳостелга жойлаштирилди.
18 октябрь куни 40 нафар фуқаронинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари Чимкент шаҳри полицияси бўлими ходимлари томонидан топилган ва уларга нисбатан Қозоғистоннинг Маъмурий кодекси бўйича иш кўрилмоқда.
"Ушбу ҳолат бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакили томонидан Каратау тумани полицияси бўлимида ушбу фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг ҳуқуқлари тушунтирилди. Фуқароларнинг асосий қисми паспортлари қайтариб берилса, ватанга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди", - дейилади хабарда.
Ҳостелга жойлаштирилган фуқаролар орасида А.А.нинг борлиги аниқланди ва мурожаат бўйича судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги маълум бўлди.
187views0replies
0

Комментарии