Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда тепловоз Spark'ни уриб юборди, ҳайдовчи вафот этди

Spark ҳайдовчиси "Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш" қоидасини қўпол равишда бузганлиги сабабли ЙТҲ содир бўлган.

244views0replies
0

t.me/uzrailways_uz

Сурхондарёда поезд йўлига Spark автомашинаси чиқиб кетиши натижасида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Бугун, 18 октябрь куни тахминан соат 08:47 атрофида Сурхондарё вилояти Шўрчи – Хайробод участкасидаги қўриқланмаган темир йўл кесишмасида шаҳарлараро поезд фавқулодда тормозланганига қарамай Spark билан тўқнашиб кетди.
Ушбу ЙТҲга Spark автомашинаси ҳайдовчиси томонидан "Темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш" қоидасини қўпол равишда бузгани сабаб бўлган. Тўқнашув натижасида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. Spark автомашинасининг ҳайдовчиси шифохонага етказилган ва кўрсатилган ёрдамларга қарамай шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
244views0replies
0

Комментарии