• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 октября 2023

Ўзбекистон ТИВ Ғазо секторидаги касалхонага уюштирилган ҳужумни кескин қоралади

Вазирлик можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди.

584
0
Al Jazeera

Исроил Ғазо секторидаги шифохонага ракета зарбасини бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

"Ғазо секторидаги "Ал-Аҳли" касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз" - дейилади баёнотда.

Ўзбекистон ТИВ вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди.

584
0