Поиск
RUUZ

Общество

Пайшанба куни Тошкентнинг 3 та туманида табиий газ бўлмайди

Учтепа, Чилонзор Шайхонтоҳур туманларининг кўплаб ҳудудларида ҳамда Зангиота туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

186views0replies
0

UzNews.uz

Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг қуйидаги ҳудудларига 19 октябрь, пайшанба куни 08:00 дан 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Учтепа тумани
"Ал-Соғуний", "Янгийўл", "Дийдор", "Катта Чўпон ота", "Фозилтепа", "Катта Қаъни", "Зарафшон", "Ўрикзор", "Кўксарой", "Саккокий" МФЙлардаги ва 23, 24, 25 ҳамда 26-мавзелардаги хонадонлар;
Чилонзор тумани:
"Хайраобод", "Хонтўпи", "Шарқ тонги", "Катта Хирмонтепа", "Яккатут", "Хирмонтепа", "Шуҳрат", "Кичик Хирмонтепа", "Мевазор", "2-Қатортол", "Яккабоғ", "Зарқўрғон", "Фидокор", "Меҳржон", "Ботирма", "Навбаҳор", "Катта Навбаҳор", "Кўтарма", "Баҳористон", "Гулистон", "Ал-Хоразмий", "Бектўпи" МФЙлардаги хонадонлар.
Шайхонтоҳур тумани
"Ибн Сино" даҳасидаги 150 та ерли хонадон, 5 та улгуржи истеъмолчилар.
Зангиота тумани
ТҲАЙ кўчаси, Иқтисод коллежи, Назарбек ва Назарбек Бирлик уланмалари орқали табиий газ истеъмол қилувчи аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар.
186views0replies
0

Комментарии