Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонда расман сумо федерацияси очилди

Федерация раиси этиб, Kамол Усмонов сайланган.

254views0replies
0

Эндиликда республикада расман сумо федерацияси очилди. Мазкур федерация жорий йилнинг 12 октябрь куни расмий рўйхатдан ўтган.
Федерация фаолиятининг асосий мақсади, Ўзбекистонда сумо спортини ривожлантириш ва оммалаштириш, сумо спорти билан шуғулланувчиларни, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сумо спорт турлари бўйича тадбирларни ўтказиш, халқаро спорт алоқаларини кенгайтириш ҳамда ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, Камол Усмонов федерация раиси этиб сайланган. Қолаверса, Ўзбекистондаги илк сумо спортчиси сифатида Дурдона Абдужаббарова қайд этилган.
Маълумот ўрнида, ушбу спорт Японияда пайдо бўлган ва у давлатнинг миллий спорт тури ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қоидалар Япония Сумо ассоциацияси томонидан белгилаб берилади.
254views0replies
0

Комментарии