Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Раҳмонова Сурайё Маҳмудовна Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Сурайё Раҳмонова аввал Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, АОКАда бўлим бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.