• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 октября 2023

Намангандаги оҳак цехи 7,5 млрд сўмлик табиий газ ўғирлади

Мазкур газ 23 мингдан ортиқ хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг бўлган.

6 октября 2023
222
0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ томонидан назорат тадбирлари ўтказилган.

Жумладан, Наманган шаҳрида яшовчи А.Э.Н.га қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи табиий газ ҳисоблагичисиз, тармоққа ноқонуний равишда уланганлиги маълум бўлган.

Натижада давлат манфаатларига 7 млрд 56 млн сўм (4 млн 704 минг метр куб) зарар етказганлиги аниқланган. Маълумот ўрнида, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 23 минг 520 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенгдир.

"Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди", - дейилади хабарда.

6 октября 2023
222
0