Поиск
RUUZ

Общество

8 ой ичида энергетика ресурсларини ўғирлаш бўйича 700 тага яқин жиноят иши қўзғатилди

Шунингдек, 30 мингга яқин маъмурий ишлар қўзғатилган. 7 ой ичида 335 млрд сўмлик “свет” ва газ ўғирланди.

156views0replies
0

t.me/hetmuloqot

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йил 7 февралидан 9 сентябригача қонун бузиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган рейд тадбирларида:
— энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан 658 та жиноят ва 29 163 та маъмурий ишлар қўзғатилган;
— жиноят ишлари доирасида 158 млрд сўм моддий зарар тергов даврида ундирилган.
Бухорода бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Давлат раҳбари таъкидлаганидек, энергия ресурслари истеъмолида тартиб-интизом ҳалигача тўлиқ қўлга олингани йўқ. Ўтган етти ойда ҳудудларда 160 миллион киловатт-соат электр энергияси ва 290 миллион кубометр газ ноқонуний ишлатилиб, тармоқ корхоналарига 355 миллиард сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.
Энергетика ва назорат ташкилотлари ҳозир анча такомиллашган технологиялардан фойдаланмоқда. АСКУЭ ва АСКУГ тизимларининг ишга туширилиши, замонавий ва мураккаб воситаларнинг жорий этилиши ноқонуний ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш имкониятини ошириб юборди. Бошқача айтганда, электр ёки газдан ўғринча фойдаланиш энди аввалгидек осон эмас.
156views0replies
0

Комментарии